Beeline Uzbekistan (NASDAQ биржасида рўйхатга олинган VEON Group таркибига киради) Ўзбекистоннинг иқтидорли ёш IT-мутахассисларни қўллаб-қувватлайди. Рақамли оператор томонидан тақдим этиладиган грантлар дастур иштирокчиларига Astrum IT-академиясида ўқиш ва ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида ўз малакаларини оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор ва солиқ тўловчилардан бири Beeline Uzbekistan Astrum IT Academy ҳамкори сифатида профессионал ўқув дастурини қўллаб-қувватляди. Дастурда иштирок этиш учун саралаш танловидан ўтганларга оператор томонидан умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмлик 50 та грант ажратилади.
Astrum IT Academy курси янги бошлаган ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича тажрибали мутахассислар учун мос бўлган модуллардан иборат. Улар хакерларнинг қандай ишлашини ўрганадилар ва компьютер тизимларига ташқи ҳужумларга самарали қаршилик кўрсатиш кўникмаларига эга бўладилар, шунингдек, PYTHON тилида дастурлашни ўрганадилар. Назария ўқиш вақтининг тахминан 10% ни эгаллайди, қолган 90% эса — амалиётдир. Курсни тугатгандан сўнг, талабалар
киберхавфсизлик илмий бирлашмаси сертификатига эга бўлишади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: 18 ёшдан 30 ёшгача, инглиз ва рус тилларини билиш. Аризалар қабули 4-центабрда бошланиб, 22-центабрда якунланади. Энг яхши 50 нафар талабани танлаш махсус комиссия томонидан амалга оширилади, унинг таркибига Astrum IT Academy вакиллари, дигитал-операторнинг HR ва CYBER Security гуруҳлари аъзолари киради. Тренинг 9-октабрдан 24 ноябргача давом этади. Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Beeline Uzbekistanъда стажировка ўташ ва ишга жойлашиш имконияти таклиф этилади.
«Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳаларини қамраб олган рақамли трансформация компаниялар ва давлат муассасаларининг рақамли активларини самарали ҳимоя қилишга қодир кадрларни тайёрлаш зарурлигини таъкидлайди. Биз томондан тақдим этилаётган грантлар IT соҳасида ишлаётган энг фаол ва муваффақиятга интилувчан ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ишончим комилки, бу уларга юқори профессионал муваффақиятларга эришишда ёрдам беради», — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
Янги дастур ўқитувчилари сафига ушбу соҳада катта тажрибага эга бўлган тренерлар кирган:
Сергей Симонов — пентестер ва киберхавфсизлик илмий ассоциацияси ўқитувчиси, Оmedia компаниясида DevOps муҳандиси;
Арчил Шенгелиа — Cisco ва CompTIA сертификатланган инструктори, Кавказ университети негизида яратилган WMware, Microsoft ва Fortinet расмий тармоқ академиялари менежери;
Максим Явич — Кавказ университети профессори, киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, Киберхавфсизлик илмий уюшмаси (SCSA) президенти;
Венера Аюбжанова – Ўзбекистон Республикаси Киберхавфсизлик маркази мутахассиси.
«Бугунги кунда Академияда Data Science, Full Stack ва Software Engineering каби IT йўналишлари бўйича йилига 1000 дан ортиқ кичик мутахассислар тайёрланмоқда. Ишончимиз комилки, иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамлаштириш ҳар куни тўпланган ва фойдаланиладиган маълумотлар хавфсизлигига мос келиши керак. Шу боис Аструм тренингга нафақат хорижий мутахассисларни, балки ушбу соҳадаги етакчи компанияларни ҳам жалб этишга қарор қилди. Биз Beeline Uzbekistanъни мамлакатимиз учун шундай муҳим лойиҳада кутиб олганимиздан чин дилдан хурсандмиз!» — Ботир Арифжонов, Astrum IT Academy асосчиси.
Курс якунида талабалар ахборот хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, компьютер тармоқларини қуриш, кибермакондаги таҳдидлар ва хакерлар, жумладан киберразведка ва маълумотларни шифрлаш ҳақида чуқур тушунчага эга бўладилар. Улар тизимлар ва ташкилотларнинг веб иловаларида заифликларни қидириш ва таҳлил қилишни ўрганадилар, шунингдек, компьютер тизимлари ва иловаларини бузиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўладилар. Бундан ташқари, талабалар ахлоқий хакерлик ва кибермакондаги қонуний фаолият ҳақида билиб олишади. Шунингдек, улар ASTRUM HUB кибермашғулот полигонининг мусобақалари ва конференцияларида ҳамда халқаро майдонларда BLUE ва RED жамоалари таркибида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.