Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 23/09/2023 Келажак авлоднинг саломатлигига йўлланган тиббиёт
Келажак авлоднинг саломатлигига йўлланган тиббиёт

Жорий йил 22-23 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистоннинг Репродуктив саломатлиги: ютуқлар ва келажакка режа» мавзусидаги халқаро миқёсдаги Илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мутахассислар, шунингдек, акушерлик соҳасидаги етакчи хорижий олимлар, гинекологлар, перинатологлар, репродуктологлар, 10дан зиёд мамлакатлардан молекуляр-генетик ташхисчилар иштирок этяпти. Улар орасида Россия, Беларусь, Украина, Грузия, Исроил, Италия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Корея, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари ҳам бор.

Таниқли хорижий экспертлар қаторида — «Д.О.Отта номли акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-амалий институти» ФГБНУ (Бюджет ҳисобидаги Федерал Давлат илмий муассасаси) директори Игорь Коган (РФ, Санкт-Петербург), Беларусь Республикаси Республика «Она ва бола» илмий-амалий маркази директори Сергей Васильев (Беларусь), В.А. Алмазов номли НМИЦ (Миллий тиббий тадқиқот институти) акушерлик ва гинекология кафедраси мудири Ирина Зазерская (Россия, Санкт-Петербург), Бачадон бўйни раки ҳақида огоҳлантириш Халқаро уюшма Бош директори Филип Девис (Буюк Британия, Лондон), Альфредра институти бош шифокори Фурнье Жан Жак Бобо (Франция, Париж), «В.И. Кулаков номили НМИЦ (Миллий тиббий тадқиқот институти)» ФГБУ (Бюджет ҳисобидаги Федерал Давлат муассасаси) репродуктив генетика институти директори Дмитрий Трофимов (РФ, Москва) ва бошқалар иштирок этади.

Форум ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази» Давлат муассасаси, Самарқанд вилояти перинатал маркази.

Тадбирнинг очилиш маросимида иштирокчиларни қутлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Икром Амонов сўзга чиқди. У ўз сўзида соғлом она ва соғлом бола миллатнинг гуллаб-яшнаши гаровидир деди.

«Бу борада ташхислашнинг янги технологиялари ва услубларини ўзлаштириб ва уни тиббиётга жорий эта туриб, янада кучайтириш ва ривожлантириш, даволаш муассасаларини замон талабига мос энг янги ташхислаш ускуналари билан жиҳозлаш, акушерлик ва гинекология, перинатология соҳасида кўрсатиладиган ташхислаш хизмати сифатини ошириш зарур», — деб таъкидлади И.Амонов.

Конференцияда турли мамлакатлардан ташриф буюрган соҳа мутахассислари мамлакатимиз ва халқаро репродуктив тиббиётини, акушерликни, гинекологияни, перинаталогияни муҳокама қиляптилар. 

Дастурга жами 100та маъруза киритилган. Муҳокама этилаётган ва бугунги кунда оналик ва болаликни самарали муҳофаза этиш учун долзарб саналган мавзулар қаторидан жисмоний хасталик пайтида ҳомиладор аёлни парвариш қилишга замонавий ёндашув, акушерликда оғир ҳолат ва уларни ҳал этишда фанларараро коммуникациялар, онкологик касалликлар, репродуктив тизимдаги касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашда инновациялар ҳам ўрин олган.

Конференция доирасида 4та мастер-класс, суҳбат, 2та ялпи ва 12та секцияли мажлислар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, конференцияда Ўзбекистон Республикаси Республика акушерлик ва гинекология марказининг

В.А. Алмазов номли НМИЦ (Миллий тиббий тадқиқот институти) (Россия, Санкт-Петербург) ва «Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида дипломдан кейинги таълим институти» Давлат таълим муассасаси (Тожикистон, Душанбе) билан иккита битим имзоланиши амалга оширилди.

Акушерлик ва гинекология маркази директори, конференция ташкилий қўмитаси раҳбари Наталья Надырханова таъкидлаганидек, бундай тезкор илмий кўлам, исботланган тиббиётга, дунёнинг турли мамлакатларининг етук мутахассислари тажрибасига таянган амалий тавсиялар репродуктив саломатлик соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига янада батафсил ёндашиш имконини беради.

Бундай саъй-ҳаракатларнинг натижаси аёлларнинг ва ўзбекистонлик ёш авлоднинг саломатлигидир, ҳамда умуман мамлакат аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг яхшиланишидир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг