Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Молия 12/07/2025 «Капиталбанк»нинг соф фойдаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 15,4 фоизга камайди

«Капиталбанк»нинг соф фойдаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 15,4 фоизга камайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, «Капиталбанк» АЖнинг соф фойдаси 602,4 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга кам. Бундай маълумотлар банкнинг эълон қилинган молиявий ҳисоботида келтирилган.

Банкнинг фоизли даромадлари сезиларли даражада пасайди — улар 34,3 фоизга камайиб, 3,6 трлн сўмни ташкил этди. Шунга қарамасдан, нофоиз даромадлари аксинча, катта ўсиш қайд этди — 58,1 фоизга ошиб, 2,4 трлн сўмга етди.

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, «Капиталбанк»нинг кредит портфели 33,9 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоизга кўп. Бироқ, активлар сифатининг ёмонлашуви кузатилди: муаммоли кредитлар улуши (NPL) 2,7 фоиздан 5,3 фоизгача ошди.

Ҳисобот даврида банкнинг жами активлари 18,9 фоизга ўсиб, 50,9 трлн сўмга етди. Июнь ойи охири ҳолатига кўра, банкнинг ўз капитали 5,8 трлн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,9 фоизга кўп.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг