Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 15/05/2019 Каннда Ўзбекистон миллий павилони очилди
Kannda O'zbekiston milliy paviloni ochildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 14 май куни 72- халқаро Канн фестивали доирасидаги Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павилонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий павилони мана икки йилдирки мамлакатимиз киноиндустрия салоҳиятини Каннда расман намойиш қилмоқда.

Ушбу кўргазма ва музокаралар майдончаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.

Киносаноати мутахассислари ва ижодкорлардан таркиб топган Ўзбекистон делегациясининг вазифаси – мамлакатимизнинг кинолокациялари ҳамда хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳиятини тақдим этишдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг