Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Технологиялар 23/01/2016 «Камолот» ижтимойи тармоқлар ва мобил мессенжерларнинг чеклови ҳақидаги хабарни рад
«Камолот» ижтимойи тармоқлар ва мобил мессенжерларнинг чеклови ҳақидаги хабарни рад
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бир қатор интернет-нашрларда пайдо бўлган мамлакатда ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлар, хусусан, Telegram, Facebook ва «Одноклассники»нинг техник ҳамда бошқа имкониятларини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётганлиги ҳақида маълумотларни инкор этди.

Баъзи ОАВларнинг тарқатилган хабарга кўра, «Камолот» ўсиб келаётган авлодни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг зарарли таъсиридан асраш учун уларни чеклаш бўйича маҳсус таклифлар тайёрлашни бошлаган.

Ташкилот бу маълумотларни уйдирма эканлигини таъкидлади. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати миллий интернет ривожи учун бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, дейилади ташкилот хабарида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг