Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2018 Камилов Белгия Қироллигининг Элчисини қабул қилди
Камилов Белгия Қироллигининг Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Белгия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Жан-Артур Режибони қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Белгия мунобатларини икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан миллий парламентлар ва ташқи сиёсат идоралари даражасида муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Белгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Долзарб халқаро муаммоларни муҳокама қилиш чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг