Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 17/01/2016 “Камалак юлдузлари” ғолиблари тақдирландилар
“Камалак юлдузлари” ғолиблари тақдирландилар
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Мазкур фестиваль мусиқа ва санъат, бадиий таълим, мактабдан ташқари таълимни янада ривожлантириш, ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг беғубор орзуларига қанот бағишлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Фестивалнинг барча босқичида 6-14 ёшли 60 400 нафар иқтидорли ўғил-қиз ўз маҳоратини намойиш этди. Саралаш босқичларида ўқувчиларнинг мумтоз ва миллий мусиқа чолғулари ижрочилиги, анъанавий ва академик хонандалик, хореография, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишидаги истеъдод ва маҳорати таниқли санъаткор ва мутахассислар томонидан баҳоланди.

Лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги кўргазма залларида болалар расмлари кўргазмаси, моҳир рассом ва ҳайкалтарошлар, уста ҳунармандлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Фестивалнинг турли номинацияларида ғолиб бўлганларга диплом ва совғалар топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг