Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 06/02/2018 “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 2017 йилда 80,3 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади
“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 2017 йилда 80,3 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алоҳида қайд этиш жоизки, компания бир неча йиллар мобайнида мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Ҳусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йил якунларига кўра 22,5 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди. Бу 2016 йилги (17,8 млрд. сўм) кўрсаткичга нисбатан 126,4%га кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 19 % улуш билан бир неча йиллар давомида 2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида 2017 йилда компания томонидан 12,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди. Бу 2016 йилги 10,9 млрд. сўмга нисбатан 113% га кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компаниямиз 33% улуш билан 2-ўринни эгалламоқда.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий cуғурта қилиш тури бўйича компания 2017 йилда 2,24 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди, ушбу кўрсаткич ўтган 2016 йилга нисбатан (1,6 млрд. сўм) 140%га ошди ва шу йўналишда фаолият олиб бораётган маҳаллий суғурта компаниялари ичида улуш 32 % ни ташкил этмоқда.

Миллий суғурта бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Суғурта қопламаларининг асосий қисми мажбурий суғурта турлари, яъни Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш турлари бўйича келиб тушган суғурта даъволарига тўғри келмоқда.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2016 йилда 3,6 млрд. сўм тўланган эди, 2017 йилда эса 5,5 млрд.сўм суғурта қопламаси тўланган, бу 2016 йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан 152,8 % га кўп дегани.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2016 йилда 8,8 млрд. сўм тўланган бўлса, 2017 йилда 10,9 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган, ва бу 2016 йилда амалга оширилган суғурта қопламаларига нисбатан 123,9 % га кўп демакдир.

Шунинг билан, Компанияда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича 2016 йилда 5,5 млн. сўм суғурта қопламалари амалга оширилиб 2017 йилда ушбу кўрсаткич 19,4 млн. сўмни ташкил этди, ва 3,5 баробарга ўсиш кузатилди.

Ихтиёрий суғурта турлари бўйича 2017 йилда 7,5 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган.

Ихтиёрий суғурта турларидан 869,7 млн. сўм – гаров суғуртаси бўйича, 427,0 млн.сўм – юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича, 353,7 млн.сўм – бахтсиз ходисалардан суғурталаш, 1,1 млрд. сўм – ихтиёрий тиббий суғурта турлари бўйича тўланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг