Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 07/03/2019 Жорий йилнинг апрел ойида Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг апрел ойида Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 7-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ёҳаннес Петерлик билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия алоқалари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда сўнгги вақтларда кузатилаётган турли даражалардаги самарали икки томонлама алоқаларни фаоллашаётгани мамнуният билан қайд этилди. Давлатлараро алоқаларни изчил кенгайтириш ва чуқурлаштириш икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Австрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида 2018-йил 22-ноябр куни Брусселда бўлиб ўтган музокараларнинг самарали якунлари келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берди.

Суҳбат давомида 2019-йил апрел ойида Тошкент шаҳрида Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ва унинг доирасида бизнес-форум ташкил этишга тайёргарлик жараёни ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Австрия Элчиси Алоис Краут ҳам иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг