Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 Жорий йил Европа Иттифоқи вакиллари билан ўтадиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди
Жорий йил Европа Иттифоқи вакиллари билан ўтадиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 1-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа таркибидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва Оролбўйи муаммосини комплекс ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни тадбиқ этишдаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқи вакиллари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг дастлабки натижалари юқори баҳоланди.

Турли даражадаги алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди. Шу ўринда 2019-йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипраис иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг