Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 Жиззахлик депутатларимиз аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди
Жиззахлик депутатларимиз аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Жиззах шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Шерзод Муродовнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “Жиззах шаҳрида 2018 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида 102 та янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 306 тани ташкил этди.

– Марказ чет элга кетиб, қайтиб келган фуқароларни ижтимоий ҳимояга олиш, хусусан, уларни иш билан таъминлашни қатъий назоратга олган, – дейди Ш.Муродов. – Маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган меҳнат инспекторлари томонидан чет элдан қайтиб келган фуқаролар билан доимий мулоқот қилиниб, улардан 172 нафарининг бандлиги таъминланди.

Йиғилиш давомида аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб этиш, хусусан, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тўрт томонлама шартнома асосида ишга жойлашишларини таъминлаш масаласи бўйича юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида таклиф-тафсиялар берилди.

Йиғилиш якунида партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг