Янги офис ҳар куни соат 09:00 дан 20:00 гача, тушликка танаффусларсиз ва дам олиш кунларисиз абонентларга хизмат кўрсатади.
Янги салонда абонентлар UMS тармоғига уланишлари, SIM-карта алмаштиришлари, Интернет-тўпламлар харид қилишлари, тариф танлашлари, кўшимча хизматларни ёқишлари, алоҳида тоифадаги рақамларни хақи қисмларга бўлиб тўланадиган қилиб олишлари, ҳаражатлар детализациясига буюртма беришлари, шунингдек мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳат ва ёрдам олишлари мумкин.
“UMS мобил оператори нафақат замонавий алоқа хизматларини тақдим этишга, балки хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини янада оширишга катта эътибор қаратиб келмоқда. Хизматларимизга қизиқиши бўлган мижозлар учун янада яқин бўлганимиздан ҳурсандмиз ва умид қиламизки, офисимиздаги қулай муҳит ва сифатли хизмат қўрсатиш абонентларнинг энг юқори бахоларига эга бўлади. Компания кейинчалик ҳам ўзига қарашли офислар тармоғини ривожлантириш ҳамда тижорий вакиллар сонини янада кўпайтириш устида иш олиб боради”, - дея изоҳ берди UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников.