Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 26/08/2016 “Жиззах” МИЗда учта корхона очилди
“Жиззах” МИЗда учта корхона очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида “Жиззах” махсус индустриал зонаси (МИЗ)да Миллий телекоммуникациялар оператори “Ўзбектелеком” АК ва Хитой Халқ Республикаси инвесторлари иштирокида, учта ишлаб чиқариш қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Компания маълумотларига кўра, “Жиззах” МИЗ ҳудудида учта қўшма корхона: “Broadband Solutions” ҚК, «ZTT Telekom» ҚК ва «Smart Vision» ҚК ташкил этилганди.

“Broadband Solutions” қўшма корхонаси энг замонавий телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқаради.

“Broadband Solutions” ҚК компанияси хорижий инвестор – “Huawei Technologies” компанияси (ХХР) ва «Ўзбектелеком» АК иштирокида «Телекоммуникация ускуналарининг (оптик тармоқлар қуриш учун актив элементлари) ишлаб чиқарилишини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

“ZTT Telekom” МЧЖ ҚК хорижий инвестор – «ЗТТ» компанияси (ХХР) ва «Ўзбектелеком» АК иштирокида «Телекоммуникация ускуналарининг (оптик тармоқлар қуриш учун пассив элементлари) ишлаб чиқарилишини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

“ZTT Telekom” МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш линияларида: турли коннекторли (пигтейллар, патчкордлар) уланиш оптик тармоқларини қуриш учун оптик-толали кабел монтаж материаллари ишлаб чиқарилади: оптик кабел турли сиғимдаги оптик тармоқ қурилиши учун ташқи телекоммуникацион тақсимловчи шкафлар ишлаб чиқарилади.

“Smart Vision” МЧЖ ҚК “ZTE Corporation” компанияси хорижий инвестор – “ZTT” компанияси ва “Ўзбектелеком” АК иштирокида, “IP ва видеотелефонлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

“Smart Vision” ҚК ишлаб чиқариш линияларида xPON тармоғи фойдаланувчилари учун IP телефонлари ва видеотелефонлар ишлаб чиқарилади.

Барча учта қўшма корхона “Жиззах” МИЗда рўйхатга олинган бўлиб, амалдаги қонунда белгиланган имтиёзларга эга ҳамда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар рўйхати учун мувофиқлик сертификати олишга муяссар бўлган.

Янги қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистон телекоммуникациялар бозорида, корхоналар ва ташкилотлар орасида ҳам, фойдаланувчилар орасида ҳам кенг талабга сазовор. Бу, айниқса, Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқларини кенг миқёсли модернизацияси шароитларида муҳим бўлиб ҳисобланади.

Янги ишлаб чиқариш корхоналари нафақат Ўзбекистон телекоммуникациялар инфраструктурасини илгари хорижий валюталарга сотиб олинган ва ҳозирда Ўзбекистон шароитида ишлаш учун тайёрланган янги ускуналар билан таъминлаш, балки 50 нафардан ортиқ, жумладан, Жиззах касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш жойи билан таъминлаш масалаларини ҳал этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг