Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2025 Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилади

Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан суд томонидан айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистондан чиқиб кетиб, суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши учун асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.

Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Судья илтимосномани кўриб чиқиб, Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ёки уни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг