Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва Хитойнинг "Jingbian Xinrong Oil Well Technical Service Cо., Ltd" компанияси бош директори Юнки Шанг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда Устюрт ҳудудидаги углеводород қазиб олиш қийин бўлган конларда қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Томонлар “Uz Gas Projects” МЧЖ билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Музокаралар чоғида углеводородларни қазиб олиш самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар муҳимлиги таъкидланди.
Илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлигини билдирдилар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитой компанияси углеводород ресурсларини ўзлаштириш ва қазиб чиқариш соҳасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Бу ҳамкорлик нафақат нефть ва газ саноатини ривожлантириш, балки иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.