Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон делегацияси вакиллари “Жигарни кўчириб ўрнатишда янгича ёшдошув: Олдинга сари олға” деб номланган Халқаро конференцияда иштирок этди. Унда тиббиёт соҳасидаги 300 нафарга яқин ҳиндистонлик ва халқаро мутахасассислар тажриба алмашиб, ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.
Ўзбекистонлик олимлар ва шифокорлар “Гепатологияда электрон микроскопия” ҳамда “Дельта-вирусдаги янги чегаралар” мавзуларида тақдимотларини намойиш этишди. Бундан ташқари, ҳиндистонлик мутахассислар билан алоҳида учрашувлар ҳам ўтказилди.
- 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жигарни кўчириб ўрнатиш бўйича операцияларни амалга ошириш бошланган бўлиб, улар мувафаққиятли ўтказиб келинмоқда. Ҳиндистон мутахассисларининг тажрибаси ва инновацион ёндошувлари бизга ўз малакамизни ошириша ёрдам беради дкди Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бошқарма бошлиғи: Фарҳод Камалов.