Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон ва Ўзбекистон «Жибек жоли» (Jibek joly) туристик поезди маршрутини Самарқандгача узайтириш бўйича келишувга эришди.
Поезднинг иккинчи рейси 3 январь куни Олмаотадан йўлга чиқди. Ундан ортиқ турист Туркистон, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини зиёрат қилиш, қайтиш йўлида эса Шимкентда тўхташ имкониятига эга бўлади.
Беш кунлик саёҳат 7 январь куни якунланади. Тур дастурига овқатланиш, асосий диққатга сазовор жойларга кириш чипталари, гид хизмати ва транспорт билан таъминлаш киритилган.
Темир йўл саёҳати ташкилотчиси «Қозоғистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Йўловчи ташувлар» компанияси бўлиб, Kazakh Tourism билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бундай биринчи рейс ноябрь ойида амалга оширилган бўлиб, поезд Олмаотадан Тошкентга тўрт кунлик саёҳат учун йўлга чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг миллий ID-карталар асосида ўзаро сафарлари тўғрисидаги режалар ҳақида маълум қилди. 2023 йил сентябридан бу каби тартиб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида амалга оширила бошлаган.