Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/03/2019 ЖЧни 16 та медаль билан тугатдик
ЖЧни 16 та медаль билан тугатдик

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда яна бир хушхабар. Бироз аввал қизларимиздан Турсуной Жабборова (-81 кг) 1 та олтин, 2 та кумуш медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Йигитларимиздан Мирҳосил Мирзабоев ҳам терма жамоамиз ғазнасига 2 та бронза медалини қўшиб қўйди. -96 кг вазн тоифасида супачага чиққан Мирзабоев даст кўтариш машқида 143 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, икки курашда ҳам шу ўрнини сақлаб қола олди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ

Йигитлар, -96 кг

  1. Рахат Бекболат (Қозоғистон) – 323 кг
  2. Ўнур Демирчи (Туркия) – 315 кг
  3. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 311 кг

Шунинг билан терма жамоамиз вакилларининг мусобақадаги иштироки якунланди. Полвонларимиз ушбу дунё биринчилигида жами 16 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди. Шулардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, ва 2 таси бронза медалларидир. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай ажойиб натижа билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, спортчиларимиз, ота-оналари ва сиз азиз мухлисларни муборакбод этади.

ЖЧда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Оғабек Нафасов – 2 та кумуш

Нигора Абдуллаева – 3 та олтин

Асадбек Наримонов – 1 та олтин, 2 та кумуш

Кумушхон Файзуллаева – 3 та олтин

Турсуной Жабборова – 1 та олтин, 2 та кумуш

Мирҳосил Мирзабоев – 2 та бронза

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг