Жаҳон банкининг июнь ойидаги “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли докладида қайд этилишича, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,6 фоизга ошади, бу эса банк томонидан жорий йилнинг январь ойида қилинган прогнозидан 0,2 фоизга кўпдир.
Жаҳон банки Ўзбекистон учун аввал ўзи томонидан берилган прогнозни ижобий томонга ўзгартирди. Жаҳон банкининг прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг 2018 йилдаги ўсиши 7,7 фоизни ҳамда 2019 йилда 7,8 фоизни ташкил қилади.
Бу эса банк томонидан жорий йилнинг январь ойида қилинган прогнозидан мос равишда 0,3 ва 0,4 фоизга кўпдир.
Банк ҳисоботида қайд этилишича, 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,8 фоизга ўсди, бу эса банкнинг январь ойида берган прогнозидан 0,5 пунктга кўпдир.