Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида” ги қонун маъқулланди
“Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида” ги қонун маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси бошланди.

Сенаторлар “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Қонунда маъмурий назоратнинг қуйидаги асосий принциплари мустаҳкамланмоқда: қонунийлик, инсонпарварлик, белгиланадиган чекловларнинг табақалаштирилганлиги ва индивидуаллаштирилганлиги. Шунингдек, маъмурий назорат, маъмурий чеклов, назорат остидаги шахс, назорат остидаги шахснинг яшаш жойи каби таянч тушунчаларга аниқлик киритилмоқда. Суд томонидан вояга етган ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга; оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга; Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Бунда маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугатилган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида маъмурий чекловларга аниқлик киритилмоқда ва улар тўлдирилмоқда (алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш ва ҳоказолар).

Шу билан бирга, Қонунда белгиланишича, қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органларининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан, назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин.

Муҳокама чоғида қайд этилганидек, Қонун аввал судланган шахслар томонидан жиноятлар такроран содир этилишининг олдини олишга, уларда жамиятда ўзини ижобий тутишга мойилликни яратишга, шунингдек қайта тарбиялашда ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ролини оширишга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Оли й Мажлиси Сенати расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг