Ҳасан Рабеҳи ИҲТ ТИВК 43-сессиясининг самарали якунлангани билан Ўзбекистон томонини табриклади ва ташкилотга аъзо давлатлар учун муҳим бўлган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик йўли” шиори остидаги раисликни муваффақиятли ўтказишни тилади.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида муносабатларни сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда изчил ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди, зеро Ўзбекистон-Жазоир алоқаларининг мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асосини яратиш ва турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш ўзаро ҳамкорликнинг муҳим босқичи сифатида хизмат қилади.
ТИВдаги учрашув якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида Протокол имзоланди.
Музокараларда Жазоир Элчиси Насер Бушерит иштирок этди.