Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Иқтисод 09/01/2025 Жанубий кореялик инвесторлар Қашқадарё вилоятидаги имкониятларга қизиқиш билдирмоқда

Жанубий кореялик инвесторлар Қашқадарё вилоятидаги имкониятларга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореянинг «MAXUM Co.LTD», «EZENNA Co.LTD», «Mirae Cell Farm Co.LTD» ва «COSBALL Co. LTD» компаниялари вакилларидан иборат делегация 5-8 январь кунлари амалий ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф давомида Жанубий Корея компаниялари раҳбарлари Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев билан музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан, ҳамкорликда тиббиёт, саноат ва уй хўжаликлари учун резина қўлқоплар, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Кореялик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва лойиҳаларини тақдим этиб, Қарши шаҳрида ишлаб чиқаришни ташкил қилишга қизиқиш билдирди. Шаҳар ҳокими мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун барча зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий ишларни бошлаш бўйича муҳим келишувларга эришдилар.

Ташриф давомида делегация аъзолари Қарши шаҳридаги қатор объектларга ташриф буюрди. Жумладан, "Qavali" ва "Buyuk Turon" кичик саноат зоналари, "Sulton Tex Group" кластери, "Hyuper Trade" компанияси ҳамда кўп тармоқли "Brosmed" ва "Javohir Medical" хусусий клиникалар фаолияти билан танишиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди ва дастлабки келишувларга эришдилар.

Жанубий Кореялик тадбиркорлар ҳудуднинг инфратузилмаси ва имкониятларини юқори баҳолаб, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Ташриф якунида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг