Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/06/2020 Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдам жўнатилди
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдам жўнатилди

Коронавирус инфекциясига қарши кураш, шунингдек, мамлакатимизда Covid-19 тарқалиши олдини олиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 АҚШ доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами бугун Тошкентга етиб боради, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА.

Гуманитар ёрдам рўйхатидан замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий краватлар ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалар жой олган.

Мазкур жиҳозлар Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering & Construction» и «Infinity Co., Ltd.», Шинхан ва Аджу университетлари ҳамда Хвасонг шаҳар Савдо саноат палатаси томонидан тақдим этилди.

Инсонпарварлик ёрдами  «Uzbekistan Airways»  АЖнинг чартер юк рейси  орқали бугун юборилди. Юк чартер рейс орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етказиб берилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси  мамлакатмизда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун зарур юқори технологияли тиббий воситаларни жалб қилишни давом эттирмоқда. Жумладан, яқин кунлар ичида тахминан 66 минг АҚШ доллари ҳажмлаги анашундай гуманитар ёрдам чартер юк рейси ташкил этилгандан сўнг юборилиши кўзда тутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг