Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 08/06/2022 Жанубий Корея молиявий холдинг компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
Жанубий Корея молиявий холдинг компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Марказий банкда Жанубий Кореянинг “BNK Financial Group Inc.” компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистон банк ва микромолия бозорларига кириш шартларини муҳокама қилдилар.

Делегация раҳбари холдинг Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ва хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган преференциялар билан танишганини таъкидлади. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, шу жумладан, макроиқтисодий вазият, банк ва нобанк секторларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инвестиция муҳитини янада яхшилаш борасидаги ишлар ижобий натижалар бераётгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари меҳмонларга регуляторнинг хорижий инвесторларга қўйиладиган талаблари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунида меҳмонлар молиявий холдингнинг мамлакатимиз банк ва микромолия бозорларидаги иштирокига қизиқиш билдирдилар.

Маълумот учун: "BNK Financial Group Inc." 2011 йил 15 мартда Кореяда биринчи молиявий холдинг компанияси сифатида ташкил этилган. Холдинг молия бозорининг турли йўналишларида, жумладан, микрокредитлар, банк хизматлари, инвестиция савдолари, брокерлик операциялари, молиялаштириш, лизинг каби кредитларни тақдим этиш бўйича фаолиятни амалга оширади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг