Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Зоир Мирзаев Жанубий Кореянинг “Хаеан Arkitekche” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Дастлаб, компания директори Гонг Гибум томонидан тақдим қилинган Юқори Чирчиқ туманида “Ақлли тиббиёт кластери”ни ташкил этиш лойиҳаси билан яқиндан танишилди.
Унда замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган, тиббиёт йўналишдаги туристларни қабул қиладиган йирик муассаса, шошилинч тиббий ёрдам маркази, Кореянинг нуфули халқаро тиббиёт университети филиали, мазкур йўналишдаги халқаро мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, бизнес ва савдо маркази, мехмонхоналар, кўп қаватли уй-жой мажмуаси қурилиши муҳокама қилинди.
Учрашув давомид яна бир қатор билдирилган таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан компания вакилларига ушбу лойиҳага, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.