Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Технологиялар 31/05/2016 Жанубий Корея ҳукумати K-Startup Grand Challenge дастурини эълон қилди
Жанубий Корея ҳукумати K-Startup Grand Challenge дастурини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жанубий Корея ҳукумати бутун дунёдаги стартаплар учун K-Startup Grand Challenge номи билан акселератор ташкил қилди.

K-Startup Grand Challenge дастури Жанубий Кореянинг Фан, АКТ ва истиқболли режалаштириш Вазирлиги ҳамда Сеулдаги SparkLabs, DEV Korea, ActnerLab ва Shift каби акселераторлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, иштирок этиш учун аризалар 2016-йилнинг 14-июнь кунига қадар давом этади. Шундан сўнг, 40 та стартап кейинги 3 ойлик дастурда иштирок этиши учун танлаб олинади. Стартап вакиллари мазкур дастур доирасида кореянинг етакчи технологик компанияларнинг тавсияномаларини қўлга киритишади.

Финал босқичига 20 та стартап танлаб олинади ва уларнинг ҳар бири Корея ҳукумати томонидан 33 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилади. Энг зўр дастлабки тўртлик қатнашчилари қўшимча равишда яна 6 минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача маблағни қўлга киритади.

Барча компаниялар Pangyo Global Startup Campus да ишлашади. Дастур барча компаниялардан ариза қабул қилади, лекин асосий эътибор ўйинларга, молиявий соҳага, биотехнологияга, ДТ ва ахборот-коммуникация технологияларига қаратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг