Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2019 Жамоат транспортларида ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича мониторинг ўтказилди
Jamoat transportlarida harakatlanish xavfsizligi bo'yicha monitoring o'tkazildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жамоат транспортларида ҳаракатланиш қанчалик хавфсиз? Йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида кўпчилигимиз улардан фойдаланганмиз ёки уларга тўқнаш келган ҳолатларимиз ҳам бўлган. Сўровларга кўра, жамоат транспортини бошқара туриб,тезликни меъёридан оширувчи, телефонда суҳбатлашишни одат қилган ёҳуд бошқа йўналишдаги автобуслар билан ким ўзарга беллашувчи ҳайдовчиларни учратганмиз. Ҳаракатланиш хавфсизлигига зид бўлган бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг махсус бўлимлари томонидан жойларда доимий мониторинглар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида ўтган ҳафтада 10 дан зиёд  автобус ҳайдовчилари томонидан белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш ҳолатлари аниқланди.

Мониторинг натижаси ҳамда йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб 99 рақами остида ““Сувсоз” даҳаси – Фарҳод бозори” йўналишида қатновчи автобус ҳайдовчилари ўртасида йўлларда ҳаракатланиш бўйича йўриқнома ўтказилди. Унда ҳайдовчилар транспорт бошқаруви вақтида амал қилиши лозим бўлган қоидалар, ҳаракатланиш хавфсизлигига оид қонунчилик талаблари билан яна бир бора таништириб ўтилди.

Бекатларда автобусларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалақит берган бир нечта хусусий транспортлар кўплиги масаласи ҳам мониторинг гуруҳининг эътиборидан четда қолмади. Айниқса, “Чорсу” бекатида бундай вазият кўп учраши қайд этилди ва Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аниқланган шу каби ҳолатлардан хабардор этилди.

Азиз ҳамшаҳарлар, сиз ҳам йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида камчилик ва қоидабузилишларига гувоҳ бўлсангиз,1062 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг