Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/09/2018 Жаҳонгир Артикхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди
Жаҳонгир Артикхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бугунги тадбирлар дастурида Тошкент шаҳар ҳокимининг Берлин шаҳридаги ер ости метрополитени ва унга туташ ҳудудларнинг бўш жойларидан фойдаланиш имкониятлари билан танишиши ҳамда Берлин шаҳри ҳокими M.Mюллер жаноблари билан учрашувлари ўрин олган.

Куннинг иккинчи ярмида Ж. Артикхўжаев “Берлиннинг олтин китоби”га ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириши, шунингдек, Берлин шаҳри ички ишлар ва спорт сенатори билан учрашуви, Кройцберг туманидаги спорт ва фитнес маркази фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.

Делегация аъзолари кун якунида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунининг 27 йиллиги ҳамда Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тантанали маросимда иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг