Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 24/04/2019 Жаҳон банкининг READ дастури ҳамда халқаро экспертлар иштирокида семинар
Jahon bankining READ dasturi hamda xalqaro ekspertlar ishtirokida seminar

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳрида Жаҳон банкининг READ дастури ҳамда халқаро экспертлар иштирокида таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган семинарнинг очилишига оид йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Таълим инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев ва Халқ таълими вазири ўринбосари А.Умаров, Россия Таълим сифатини баҳолаш миллий маркази раҳбари, халқаро тадқиқотларнинг мос йўналишлари бўйича фанлар мутахассислари, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган бошқарув ходимлари ҳамда педагог кадрлари, Таълим инспекцияси ва унинг ҳузуридаги миллий марказ ходимлари иштирок этдилар.

Семинар дастури лойиҳаси хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра семинарнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносида тегишли мутахассисликлар кесимида алоҳида шўъбаларда ўтказилмоқди. 26 апрель кунида эса Самарқанд вилоятида халқ таълими бошқармаси ва таянч мактаб директорлари учун PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган семинар ташкил этиш режалаштирилган.

Семинарнинг биринчи куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган видеоселекторда республикамизнинг олий таълим муассасаларидаги студияларда халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари, халқаро тадқиқотларни ўтказиш бўйича таянч мактаб директорлари, она тили ва адабиёти, математика ва табиий йўналишдаги фан ўқитувчилари иштирок этишди. Ушбу кенгайтирилган йиғилишда Россиялик халқаро тоифали экспертлар томонидан “Таълим сифатини баҳолашда халқаро тажриба: тайёргарлик босқичлари, педагогларни жалб қилиш ва уларнинг мажбуриятлари”, “Халқаро баҳолаш тадқиқотларининг устувор йўналишлари: ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш”, “PISA-2021доирасида иштирокчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлик даражалари”, “PISA-2021нинг инновацион йўналишлари яъни ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш” ҳамда “Халқаро тадқиқотларда ўқиш саводхонлигини баҳолаш” мавзуларида маърузалар ташкил қилинди.

Семинарнинг иккинчи кунидан бошлаб тегишли йўналишлар бўйича алоҳида шўъбалар шаклида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносида ташкил этилади ва унда ҳудудлардаги координаторлар ва мутахассислардан иборат 220 нафар мутахассислар қатнашади. Семинарнинг мазкур чуқурлаштирилган қисмида мутахассислар 3 асосий йўналишиларда яъни “Математик саводхонлик”, “Табиий фанлар бўйича саводхонлик” ҳамда “Ўқиш саводхонлиги” бўйича ажратилган ҳолда келтирилган йўналишларда саводхонликни баҳолашнинг халқаро даражадаги муҳим жиҳатлари, натижаларни баҳолашнинг малакавий жиҳатларни шакллантириш бўйича шакллар, мактабларда саводхонлик даражасини оширишда дуч келинадиган муаммолар ва уларга таклиф қилинадиган чора-тадбирларга оид мавзулар бўйича машғулотлар ташкил этилади.

Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан ҳудудлардаги умумтаълим муассасалари ходимлари ва ўқитувчилари учун каскад усулида ўқувлар ташкил этиш орқали халқаро тадқиқотларга тайёргарлик даражасини ошириш кўзда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва миллий марказ аъзоларидан иборат делегация томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бошланғич ва ўрта таълим вакиллари (мактаб директорлари, ўқитувчилар, методистлар ва бошқалар) учун PISA, PIRLS дастурлари бўйича худудий конференциялар ташкил этилган бўлиб, жорий кунгача республикамизнинг 12 та вилоятида ушбу жараён ўз якунига етказилди.

Манба: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг