Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 09/02/2018 “Жаҳон банки” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
“Жаҳон банки” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Жаҳон банки” вакиллари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

“Жаҳон банки” миссияси ташрифининг асосий мақсади нефть-газ тармоғини бюджетдан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари У.Ашуров ҳозирги вақтда тармоқда қатор ислоҳотларни рўёбга чиқариш ва компаниянинг халқаро бозордаги иштирокини янада ошириш режалаштирилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси газ таъминоти ва газификациясини ривожлантириш бўйича Бош схемаси ишлаб чиқилмоқда. Буларнинг барчаси тармоқ молиявий жиҳатдан янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

“Жаҳон банки” томонидан иқтисодий самарадорлик ва инвестициялар ҳажмларини баҳолаш, тариф сиёсатини ишлаб чиқиш ва шу каби алоҳида компонентларни молиялаштириш орқали Бош схемани ишлаб чиқишда чекланган иштирок этиш таклиф қилинди.

Учрашув якунлари бўйича кўтарилган масалаларни келгусида ҳам муҳокама қилиш учун қатор учрашувларни ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг