Жаҳон банки ва Ўзбекистон фармацевтика соҳасига инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банки делегацияси билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистонда фармацевтика соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш салоҳияти, соҳага стратегик ёндашув ва унинг соғлиқни сақлаш тизими ҳамда саноатни ривожлантиришдаги ўрни атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида хусусий сектор ривожига тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, қуйидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди:
Аниқ сиёсий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш (policy actions);
Ҳудудий инфратузилма ташаббусларини ривожлантириш (ground schemes).
Учрашув якунида фармацевтика соҳасида самарали бошқарувни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда халқаро ҳамкорларни жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.