Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер тенглиги даражасини аниқлади
Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер тенглиги даражасини аниқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дунёда гендер тенглигига эриша олган фақатгина олтита давлат бор, дейилади Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун - 2019» тадқиқотида. Бу Бельгия, Дания, Франция, Латвия, Люксембург ва Швеция.

Австрия, Канада, Эстония, Финляндия, Греция, Ирландия, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британия деярли 100 балл тўплаган (барчасида 97,5дан). Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Судан, Эрон ва Қатарда энг ёмон кўрсаткичлар - 32дан кам.

Ўзбекистон 70,6 балл тўплади. Гватемала ва Конгода ҳам тахминан шунча. Тадқиқотда номи келтирилган, собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон сўнгги ўринда - Литва 93,7 баллга эга, Тожикистон - 81,8, Грузия - 79,3, Украина, Озарбойжон ва Беларусь - 78,7, Қирғизистон - 76,8, Қозоғистон ва Арманистон - 75,6 фоиз, Россия - 73,1.

187 мамлакат рўйхатга киритилган. Экспертлар уларнинг қонунчилик базасини баҳолашди, мезонлар сифатида сўнгги 10 йил ичида киритилган, аёллар ҳуқуқларига у ёки бу тарзда таъсир қилган ўзгаришлар фойдаланилди.

Манба: Kun.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг