Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 21/05/2019 “Жаҳон банки” экспертлари ҚҚС бўйича кузатилаётган камчиликларни таҳлил қилишди
“Jahon banki” ekspertlari QQS bo'yicha kuzatilayotgan kamchiliklarni tahlil qilishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 20-31 май кунлари Фарғона вилоятида “Жаҳон банки” экспертлари жаноб Бейтулла Сарижан ва Давид Мукуня иштирокида солиқ тўловчилар ҳузурига маслаҳат назорат ташрифларини амалга оширишга доир икки ҳафталик ўқув курси ўтказилмоқда.

Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти давлат солиқ хизмати органларининг 35 нафар ходимлари иштирок этмоқда.

Ўқув курси икки қисмдан иборат бўлиб, дастлабки ҳафтада 5 кунлик ўқув-семинар ташкил этилади. Унда солиқ маъмуриятчилигида маслаҳат назорат ташрифларининг ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилади. Маслаҳат назорат ташрифидан кўзланган асосий мақсадлардан бири 2019 йил 1 январдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтган солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар юзасидан солиқ тўловчиларга маслаҳатлар бериб, уларни бартараф этилишини назорат қилишдан иборат.

Маслаҳат назорат ташрифларининг синов ташрифлари амалга ошириш мақсадида солиқ тўловчилар шартли равишда танлаб олинади ва муҳокама этилади.

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, давлат солиқ хизмати ходимларининг ваколатлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ тўловчининг бухгалтерия тизимини текшириш юзасидан иштирокчиларга зарур билим ва кўникмалар берилади.

Ўқув-семинарнинг иккинчи ҳафтасида эса иштирокчилар “Жаҳон банки” вакиллари билан биргаликда солиқ тўловчилар жойлашган манзилларга ташриф буюрган ҳолда ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, дастлаб консултатив аҳамиятга молик саволлар билан солиқ тўловчиларга мурожаат қилишади, улардаги муаммолар ўрганилади. Сўнгра ташриф натижасида юзага келган солиқ ва бухгалтерия ҳисобига оид назорат саволларига мурожаат қилинади ҳамда тўпланган маълумотлар баҳоланади.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг