Учрашувда Гарвард Университети (Harvard University), Стендфорд университети (Stanford University) ва Флетчер юриспруденция ва дипломатия мактаби (Fletcher School of Law and Diplomacy) битирувчилари иштирок этдилар. Ушбу делегацияга Гарвард университетининг Осиё етакчилари маркази ижрочи директори Самуэл Ким бошчилик қилди.
Учрашув давомида АҚШнинг нуфузли университети битирувчилари турли йўналишлар бўйича ўз билимларини ўзбекистонлик талабалар билан ўртоқлашдилар.
Жумладан, Гарвард университети битирувчилари ўзбекистонлик талабаларга маълумотларни эслаб қолиш, бизнес-лойиҳаларни ривожлантириш, шахсий брендларни яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали ўз карьерасини тарғиб қилиш ва бошқа билимларни бердилар.
Ўзбекистонлик талабалар интервьюдан ўтиш, консалтинг, молия ва инвестиция, бизнес маданиятни яратиш бўйича ўз билимларини ҳам янада мукаммалаштиришди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети турли етакчи олий ўқув юртлари ва компаниялар вакиллари билан учрашувларни мунтазам ўтказадилар. Бундай учрашувлар талабаларга малака алмашишларига, назарияни амалиётга жорий қилиш, дунёнинг етакчи ўқув юртларида магистратура ва докторантурада таълим олишга тайёргарлик кўришга кўмак беради.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети доимо очиқ ва ўз ҳаётий тажрибаси ва билимини талабалар билан ўртоқлашишга тайёр бўлган ҳамма экспертларга ўз миннатдорчилигини билдиради.