“Ўзбектелеком” АКнинг “Узмобайл” филиали директори Шуҳрат Кадиров: “Мобил алоқа миллий оператори “Узмобайл” 10 йилдан ошиқ республикамиз бўйлаб уяли алоқа хизматларини тақдим этиб келмоқда. Ўз фаолияти давомида Узмобайл таълим соҳасида, илмий ва маданий-маърифий муассасаларда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда ва операторнинг Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан жорий этадиган лойиҳалар шулар қаторидан жой олади”, – деб таъкидлади.
“Келишув имзоланиши билан, “Узмобайл” да ишлаб чиқариш амалиётларига жалб этиш йўли билан Университетимиз талаба ва битирувчиларининг амалий имкониятлари кенгаяди. Шу билан бир қаторда биргаликда тадбирлар ва илмий изланишлар, инновацион ишланмалар жорий этиш бўйича конкурс ва хакатонлар ташкиллаштириш, мобил бозор ва электрон коммерция ўсиш ва ривожланишига қаратилган мобил илова ва сервислар ишлаб чиқариш кўзда тутилган”, – дея изоҳлади Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Инновациялар ва саноат кооперацияси маркази директори Санжар Саидходжаев.
Мазкур келишув доирасида “Узмобайл” ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети инновацион бизнес-андозаларни ривожлантириш, ҳамда ИТ-бозорини ривожланишга қаратилган маҳаллий техник start-up лойиҳалар соҳасида ҳамкорликда ишлаш режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, битим имзолаш маросими Google I/O 2016 Extended IUT конферецияси доирасида ўтказилди. Конференция Ўзбекистон IT жамиятини Google компаниясининг инновацион маҳсулотлари ва ечимлари билан таништириш мақсадида ташкил этилди.