Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 02/03/2018 IUT талабаси Инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади
IUT талабаси Инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабаси Достон Мардиев “Маркетинг ва реклама ADWEEK 2018” ҳафталиги доирасида ўтказилган инновацион ярмаркада учинчи ўринни эгаллади.

“Маркетинг ва реклама ADWEEK 2018” ҳафталиги Ўзбекистонда маркетинг ва реклама соҳасидаги кенг миқёсли тадбир ҳисобланади. Бу йил мазкур ҳафталик 2018 йил 26 февралдан 2 мартгача давом этади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган ярмаркада Ўзбекистондаги 13 та университетнинг талабалари иштирок этишди. Иштирокчилар ўз ишланмаларини қуйидаги йўналишлар бўйича тақдим этишди: инновацион бизнес ғоялар ва лойиҳалар, АКТда инновациялар ҳамда инновацион технологиялар.

Инновацион ярмарка доирасида IUTнинг иккинчи босқич талабаси Достон Мардиев учта лойиҳани тақдим этди.

Достон Мардиев қайд этди: «Инновацион ярмарка доирасида иккита робот тақдим этдим. Менинг биринчи роботим хўжалик учун мўлжалланган. Робот аёлларнинг ишини осонлаштириши керак, чунки у уйни мустақил равишда тозалаши мумкин».

“Иккинчи робот саноатда ишлатилиши мумкин. Робот юкларни ташиш учун мўлжалланган”, - дея қўшимча қилди IUT талабаси.

Шунингдек, Инновацион ярмарка доирасида Достон Мардиев инсонларга расм чизишни ўргатадиган махсус қурилмани ҳам тақдим этди.

Инновацион ярмарка ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, IUT талабаси Достон Мардиев учинчи ўринни эгаллади. Унга ярмарканинг диплом ва ҳайкалчаси топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг