Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 19/07/2016 IUT талабалари мобил иловалари ярмаркасида ғолиб бўлдилар
IUT талабалари мобил иловалари ярмаркасида ғолиб бўлдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркаси Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Корея транспорт миллий университети (KNUT) томонидан ташкил этилди.

Ярмаркадан аввал ТАТУ ва KNUT Тошкент шаҳрида жойлашган университетлар талабалари ва касб-хунар коллеждлари, ҳамда академик лицей ўқувчилари учун Android платформасига мобил иловалар яратиш курс ўтказдилар. Унда 30 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу икки хафталик курсни KNUT профессорлари ва талабалари ўтказдилар. Дарслар давомида улар иштирокчиларга Java дастурлаш тили асосида мобил иловалар яратишни ўргатдилар.

Курс якунига кўра иштирокчилар олти гуруҳга бўлиндилар ва улар олган билимлари асосида мобил иловаларини тақдим этишлари керак эди.

Ярмарка натижаларига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Шахзод Бохиджонов бошчилигидаги гуруҳ Fast Cafe иловаси билан биринчи ўринни эгаллади. Fast Cafe мобил иловасининг асосий мақсади фойдаланувчиларга тез овқатланиш ресторанларига масофадан буюртма бериш имконини яратиш. Иловада маҳсулотлар ҳақида маълумотлар бор. Илова орқали кунлик истеъмол қилинаётган колория хисобини олиб бориш мумкин.

Университетнинг яна бир талабаси Муҳлиса Анварованинг гуруҳи XWING Runner номли ўйин билан иккинчи ўринни қўлга киритди. XWING Runner ўйин одамнинг эпчиллигини ва чаққонлигини яхшилашга кўмак беради.

Шахзод Бохиджонов шундай деди: “Ўзбекисто ва Корея ҳамкорлигида ўтказилган “Android иловаларини яратиш” семинарида иштирок этганимдан хурсандман. Бу семинар орқали кореялик мутахассислардан Android тизими сирларини ўргандим ва қисқа муддат ичида мен ўз гуруҳим билан Fast Café номли дастурини яратишга харакат қилдик ва уддаладик. Ушбу лойиҳа билан ярмарка ғолиби ҳам бўлдик.”

“Бу курслардан мен ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим ва тажрибам ошди. Янги дўстлар ортирдим ва жамоада ишлашни ўргандим. Олган билимларим менинг келаси фаолиятим учун акс қотади деб ўйлайман,” – айтди Муҳлиса Анварова.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг