Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2018 IUT абитуриентларга IELTS ёки TOEFL iBT сертификатини олиш имкониятини тақдим этади
IUT абитуриентларга IELTS ёки TOEFL iBT сертификатини олиш имкониятини тақдим этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) абитуриентларга имтиҳонларга қадар IELTS ёки TOEFL iBT сертификатини олиш имкониятини тақдим этади.

Бу йил ҳам аввалги йиллардаги каби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга кириш учун абитуриентлар IELTS ёки TOEFL iBT сертификатини тақдим этишлари лозим.

IELTS ёки TOEFL iBT сертификати бўлмаган, аммо абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган абитуриентлар 2018 йилнинг 9 июлига қадар ваколатли органдан бундай сертификатни олишлари ҳамда университетга тақдим этишлари лозим.

IELTS ёки TOEFL iBT сертификатисиз абитуриентлар кириш имтиҳонларига қўйилмайдилар.

Абитуриентларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Edu-Action” компанияси IELTS имтиҳонини ташкил этмоқда. Имтиҳонлар 2018 йилнинг 23 июнь куни ўтказилади. Абитуриентлар имтиҳонларга http://www.exams.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Абитуриентлар альтернатив тарзда TOEFL iBT® имтиҳонини топширишлари мумкин. Абитуриентлар қўшимча тарзда 2018 йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтадиган TOEFL iBT имтиҳонига ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Одатда абитуриентлар ўз ҳужжатларини университетларга қабул кампанияси якунланишига бир неча кунлар қолгандагина топширишади ва натижада IELTS ёки TOEFL iBT имтиҳонларига улгуролмай қолишади.

IUT раҳбарияти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар тақдим этилган имкониятдан фойдаланиб, IELTS ёки TOEFL сертификатини олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (http://www.inha.uz)га ўқишга кириш учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 9 июль кунига қадар давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг