Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — IT Park Uzbekistan бош директори Фарҳод Ибрагимов бошчилигидаги вакиллари ҳамда “Ernst & Young” (EY) делегацияси, жумладан “EY Caucasus and Central Asia” маслаҳат хизматлари бўйича ҳамкори Ксения Бабушкина ва бизнес маслаҳатлар бўйича ҳамкори Рута Макаревичуте иштирокида 9 январь куни Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар инфратузилмасида муҳим ўрин тутадиган “ Enterprise Uzbekistan” Рақамли технологиялар халқаро маркази лойиҳасини амалга ошириш бўйича асосий масалаларни муҳокама қилдилар.
Муҳокаманинг асосий жиҳати “ Enterprise Uzbekistan” лойиҳасининг мақоми ва уни кейинги ривожлантириш бўлди. IT Park ва “EY” энг яхши халқаро амалиётларга мувофиқ тартибга солишни, шу жумладан халқаро банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган махсус ҳуқуқий режим яратишга эътибор қаратдилар. Ушбу режим экспорт компаниялари, стартаплар ва хорижий инвесторлар учун энг қулай шароитларни яратади.
Фарҳод Ибрагимов “ Enterprise Uzbekistan”нинг муҳим қисми марказнинг барча резидентлари учун ҳуқуқий ҳимояни таъминлайдиган мустақил суд тизими бўлишини таъкидлади. Ноёб ҳуқуқий база, шунингдек, жалб этилган халқаро молия институтлари марказнинг халқаро жозибадорлигини янада оширишини таъкидлади.
Шу билан бирга, жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган IV Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. “Энтерприсе Uzbekistan”нинг расмий очилишига бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилиши, шунингдек, самарали тартибга солиш экотизимини яратиш учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
“EY” ва IT Park каби етакчи компаниялар кўмагида Ўзбекистондаги Рақамли технологиялар халқаро маркази лойиҳаси технологияларни ривожлантириш ва халқаро инвестицияларни жалб қилиш учун ноёб шароитларни яратишга хизмат қилади. “ Enterprise Uzbekistan” нафақат Ўзбекистоннинг рақамли трансформация стратегиясининг асосий элементига айланади, балки минтақада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун муҳим қадам бўлиб, мамлакатга Марказий Осиёда юқори технологиялар маркази сифатида ўз мавқейини мустаҳкамлаш имконини беради.