Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 28/09/2021 ISUZU бутун дунё бўйлаб 729-авлод автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
ISUZU бутун дунё бўйлаб 729-авлод автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Шунингдек, Ўзбекистон ҳам махсус транспорт воситалари, юк машиналари ва ISUZU автобусларини янада юқори экологик стандарт — 700P авлод автомобилларига ўтказади. Бироқ, республикада 729-авлод ISUZU автомобилларига бўлган талабни қондириш учун SamAuto заводи Японияга ушбу модель учун 1000 та тўплам бутловчи қисмларга катта буюртма берди.

28 сентябрь 2021 йил, Тошкент — 2021 йилда ISUZU бутун дунё бўйлаб 729- авлод автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Эндиликда Япония компанияси маҳсулотлари фақат 700P авлодининг экологик ва янада қулайроқ конфигурацияларида ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда ISUZU шассисидаги автобуслар, юк машиналари ва махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан Самарқанд автомобиль заводи шуғулланади.

 Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қаторида янги авлод маҳсулотлари мавжуд, шунинг учун жорий этилаётган ўзгаришлар ҳамма моделларга тааллуқли  эмас. ISUZU компаниясининг бутун дунё бўйлаб 700P авлодига ўтишга оид қарори ISUZU NPR 66PB, ISUZU NQR 71PL, ISUZU FVR 33P, ISUZU FVR 33G моделларига тегишли.

«Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам 729, ҳам 700P авлод автомобилларини  сотиб олиш мумкин. Бу моделлар вақт синовидан ўтган, ишончли, чидамли ва сарфланган маблағни тез қоплай олиши билан бутун дунёда қадрланади. Улар Ўзбекистон йўл ва иқлим шароитида ишлаш самарадорлигини бир неча бор исботлаган.

Биз ишлаб чиқаришнинг фақат 700P конфигурациясига ўтиши жаҳон стандартларига мувофиқ амалга оширилганига ишонч ҳосил қилдик. 729-авлод автомобиллари эгалари учун эҳтиёт қисмлари яқин 10 йил ичида мавжуд бўлади”, — деди, «СамАвто» МЧЖ ҚК бош директорининг маркетинг ва сотув бўйича ўринбосари Илҳом Ярашев.

700P авлод автобуслари, юк машиналари ва махсус транспорт воситаларида, замонавий техник ечимлар туфайли, ҳайдовчи учун қулайликлар ва унинг хавфсизлиги янада ортди. Техника ISUZU двигателида ишлайди, такомиллаштирилган тормоз тизими, эргономика ва яхшиланган дизайнга эга, шунингдек, кондиционер, ён ойналарининг электрон иситгичи ва марказий қулф билан жиҳозланган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг