Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Истанбулдаги саккиз қаватли бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 21 нафарга етди. Бу ҳақида Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Унинг таъкидлашича, вайроналар остидан 14 нафар жароҳатланганлар олиб чиқилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида бинода 35 киши бўлган ва уларнинг барчаси аниқланди. Қидирув-қутқарув ишлари эса давом эттирилади.
Аввалроқ, Истанбул ҳокими Али Ерликайя қутқарув амалиётида турли идоралардан 500 га яқин ходимлар иштирок этганини, прокуратура фавқулодда ҳолат бўйича тергов ўтказганлигини маълум қилган эди. Бинонинг қулашига эҳтимолий сабаб сифатида эса юқори қаватлардаги ноқонуний қурилмалар келтирилмоқда. Туркиянинг атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Қурумнинг айтишича, уйнинг қурилишида ишлатилган бетонда катта миқдорда денгиз қуми топилган.
ЎзА.