Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 36 нафар ҳалок бўлди, 147 нафар жароҳат олди. Кўпчилик портлашдан эмас, шиша синиқларидан жароҳатланган.
Гувоҳларнинг қайд этишича, бомбаларни портлатиш олдидан 3 нафар террорчилар ўқотар қуролдан йўловчиларга қарата ўқ узишган.