Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кун доирасида терма жамоамизнинг номдор вакилларидан бири Исроил Мадримов (-75 кг) ҳам баҳсларга киришди.
Бу галги мусобақада унинг дастлабки рақиби вьетнамлик Трунг Ву бўлди. Рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган Исроил ҳеч қандай қийинчиликсиз кейинги давра йўлланмасини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, Исроил икки йил аввал Тошкент мезбонлик қилган қитъа биринчилигида -75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.