Чет элда (икки йилгача) таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича Фонд томонидан молиялаштирилади. Фонд грантини қўлга киритишни истаган номзодларга қўйиладиган асосий талаблар: фаолиятини миллий истиқлол ғояларига бағишлаш, Ватани ва халқининг иқтисодий ва маънавий равнақига хизмат қилишни ўз бурчи ва ҳаётий маслаги деб билиш; умумбашарий ва миллий қадриятлар руҳида фикр юритиш, кенг дунёқараш ва юксак ахлоқ соҳиби бўлиш; танлаган мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлиш ҳамда камида битта хорижий тилни аъло даражада билиш.
Грантлар қуйидаги мутахассисликлар учун берилади: Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё); Сув ва ер ресурсларини бошқариш; Машинасозлик технологиялари; Озиқ-овқат технологиялари; Озиқ-овқат хавфсизлиги; Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги; Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш); Дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни); Рассомлик.
Мaзкур мутахассисликлар бўйича республикамиз ҳамда чет эл олий таълим муассасаларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олишлари мумкин.