Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 16/08/2016 Инвесторларни жалб этиш учун айрим АЖга муддатни узайтиришди
Инвесторларни жалб этиш учун айрим АЖга муддатни узайтиришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳукумати инвесторларни жалб этиш учун айрим акциядорлик жамиятларига муддатни узайтирди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкумасининг 2016-йил 5-август куни қабул қилинган қарорига кўра, акциядорлик жамиятларига хорижий сармоядорларни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Қарорда қайд этилишича, 17 та АЖ раҳбариятнинг бефарқлиги ҳамда менежментнинг ташкил этилишидаги самарасизлиги оқибатида хорижий сармоядорларни жалб этиш бўйича жадвал режаси амалга ошмаган.

Ҳужжатда қайд этилишича, бунинг натижасида 8 та АЖ нинг раҳбарлари ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, яна 9 та АЖ раҳбарларига нисбатан интизомий жарима қўлланиб, огоҳлантиришлар берилди.

Барча 17 та АЖ хорижий сармоядорларни жалб этиш бўйича янги чора-тадбирлар режасини ва жадвалини ишлаб чиқишди.

Ҳукумат томонидан хорижий сармоядорларни жалб этиш бўйича айрим АЖлар учун янги муддат белгиланди. Жумладан, 26 таси 2016-йилнинг 1-ноябригача, 61 таси эса 2016-йилнинг 31-декабригача хорижий сармоядорларни жалб этишлари лозим.

Агарда кўрсатилган муддатда хорижий сармоядорларни жалб эта олмасалар, ундай ҳолда улар жамиятнинг ҳуқуқий-ташкилий шаклини ўзгартиришлари керак бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг