“Intel® Channel Day” конференцияси доирасида Ринат Хабировни Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатларидаги “Intel” компанияси маҳсулотларининг сотуви бўйича директор лавозимини тайинланганлиги тўғрисида эълон қилинди.
Ринат Хабировнинг янги лавозимдаги асосий вазифаси янги йўналишларда янги мижозлар билан бозорнинг турли сегментларида дастурларни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш орқали ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлади.
“Intel корпорацияси бутун дунёга ўзининг ечимлари билан компьютер инқилобини амалга оширишга ёрдам берган ишлаб чиқарувчи сифатида машҳур, - қайд этади Ринат Хабиров. – Лекин бизнинг қизиқишларимиз доираси жудаям кенг. Биз саноат билан янги йўналишлар бўйича ўзаро ҳакорликни кенгайтирмоқдамиз ва ҳудудий IT-компанияларни ҳамкорликка чақирамиз”.