Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 11/04/2019 “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурига мувофиқ янги коворкинг-маркази очилди
“Innovatsiyalar uchun hamkorlik” dasturiga muvofiq yangi kovorking-markazi ochildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугунги тадбирда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури вакиллари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мутахассислари Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожига қаратилган учрашувлар ўтказиш, маълумотлар билан улашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган янги коворкинг-маркази очилди.

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) томонидан ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамияти ўртасида самарали ва конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали фуқаролик жамиятининг ролини янада оширишга қаратилган. Икки йилга мўлжалланган дастур мамлакатда фуқаролик жамияти ривожи ва жамоатчилик бошқарувига фуқароларни жалб қилишда амалий механизмларни тадбиқ этишга қаратилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 9,200 дан ортиқ ННТлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, демократик қадриятларни илгари суриш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, мамлакатдаги сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ўзгаришлар жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб қилиш юзасидан қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.

Коворкинг-марказининг очилиши фуқаролик жамияти фаоллари ўз ҳамкасблари билан яқин алоқаларни йўлга қўйишлари, турли муҳокамалар ўтказишлари ва янги фуқаролик ташаббусларини тадбиқ этиш ҳамда ўз билим ва кўникмаларни оширишлари учун хизмат қилади. Бунинг учун барча зарур ресурслар - компютерлар, видеоконференсалоқа тизими ва бошқа офис жиҳозлари мавжуд бўлиб, улардан бепул фойдаланиш мумкин. Коворкинг-марказида, шунингдек, манфаатдор томонлар учун муаммоларни муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш, давлат идоралари билан ҳамкорликни янада яхшилаш имкониятини берувчи тақдимотлар, фуқаролик форумлари, видеоанжуманлар ўтказилади.

Очилиш маросимида мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари, халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистондаги хорижий давлатларнинг элчихоналари, бизнес доира, жамоат фондлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг