Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Инновация вазирлиги амалий илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни бошлади
Инновация вазирлиги амалий илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни бошлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Инновация вазирлиги амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади. Шундай экан, ҳайъат аъзоларининг ҳар бир лойиҳага овоз бериш натижаларига кўра 2019 йилда молиялаштириладиган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган жами 4 та, шундан 2 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳалар тасдиқланди.

Шундай қилиб, бугунгача, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2020 ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган амалий ва инновацион лойиҳалар танлови бўйича жами 30 та лойиҳа молиялаштирилди. Шундан 13 та амалий лойиҳа, 17 та инновацион лойиҳани молиялаштириш бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг