Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Инҳа университетида глобал таълим маркази очилди
Инҳа университетида глобал таълим маркази очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Inha» глобал таълим маркази очилди. Марказнинг очилиши маросимида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов ва лойиҳа декани Чой Ки Янг ҳам иштирок этди.

«Inha» глобал таълим маркази IUT ва Inha универститетида ўқишга интилаётган маҳаллий ҳамда хорижий талабаларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу расмий маслаҳат маркази турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради.

Шу билан бирга марказ Ўзбекистондаги Инҳа университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг