Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сунарио Картадинатуни қабул қилди. Элчи Вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги икки йилда Ўзбекистон – Индонезия мулоқоти янги босқичга кўтарилганлиги ва бунга икки давлат раҳбарларининг 2017-йилда Пекин шаҳридаги учрашувида замин яратилганлиги қайд этилди.
2018-йилда ўзаро савдо айланмаси 1,8 баробарга ўсди, Индонезиянинг етакчи иқтисодий тузилмалари Ўзбекистонда кимё соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш кластерларини яратишда, Самарқанд вилоятида меҳмонхонани таъмирлаш ишларида иштирок этмоқда. Шунингдек, бир давлатнинг фуқаролари иккинчисига ташриф буюрганда бир-бирлари учун 30 кун муддатгача бўлган даврга визалар бекор қилинди.
Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: ТИВ расмий сайти.